Рассомнинг ижоди эътироф этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон халқ рассоми Леким Иброҳимовнинг “Минг фаришта ва бир расм” композицияси жорий йилнинг октябрь ойида Италияда ўтказилган халқаро рассомлар кўргазмасида биринчи ўринга лойиқ деб топилди.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида ижодкорни ушбу муваффақияти билан рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида маросим ташкил этилди.
[gallery-14446]
Маросимда рассомнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти, турли халқаро кўргазмалардаги муваффақиятли иштироки, асарлари хусусида сўз юритилди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон халқ рассоми Леким Иброҳимовга эсдалик совғалари топширилди.
ЎзА фотомухбири Муродхон ХЎЖАЕВ олган суратлар.