“Рассом устахонаси” Жасвант Анназаров (+видео)
Жасвант Анназаров ижодида табиат ва инсон уйғунлиги алоҳида ўрин тутади. Бугун у нафақат ҳайкалтарошлик асарлари, балки юртимизда барпо этилаётган замонавий шаҳарлар, янги турар жойлар ва жамоат биноларининг қиёфасини бойитишга қаратилган янги лойиҳалар устида ҳам иш олиб бормоқда. Декоратив ва дизайн тошларидан фойдаланган ҳолда муҳитга ўзига хос нафосат бағишлаш — унинг ижодий изланишларидан биридир.
Ижодкорнинг мақсади — гўзаллик яратиш билангина чекланмайди. У инсон ва табиат ўртасидаги мувозанатни сақлаш, атроф-муҳитни асраш ва келажак авлодлар учун соғлом ҳаёт муҳитини қолдириш ғояларини ҳам илгари суради.
Зеро, рассом ва ҳайкалтарошлар нафақат бугунги кунни тасвирлайди, балки эртанги кун қиёфасини ҳам тасаввур қилади. Уларнинг илғор ғоялари жамиятнинг маънавий ва эстетик ривожига туртки беради. Жасвант Анназаровнинг ижодий қарашларида ҳам ана шу келажакка интилиш, янгилик яратиш ва гўзаллик орқали инсон тафаккурига таъсир кўрсатиш мақсади мужассам.
Мунира Рамазонова,
Искандар Исматов, ЎзА