Расман: Месси «Барселона»да қолади
Журналист Рубен Урия бироз аввал Лео билан бир неча хафтадан буён давом этиб келаётган трансфер масаласи ва раҳбариятдаги муаммолар ҳақида интервью уюштирди.
Расман Мессининг «Барселона»да қолиши ойдинлашди. Журналист Рубен Урия бироз аввал Лео билан бир неча хафтадан буён давом этиб келаётган трансфер масаласи ва раҳбариятдаги муаммолар ҳақида интервью уюштирди.
«Одамлардан ва журналистлардан жуда хафаман, чунки улар менинг Барселонамга муҳаббатимни сўроқ остига олишди.
Бу менга кимнинг кимлигини кўрсатиб берди. Ёлғончи одамлар жуда кўп.
Агар клубга бўлган муҳаббатим сўроққа олинса, менга ёмон таъсир қилади. «Барса»га муҳаббатим ҳеч қачон ўзгармайди.
Ҳақиқат шундаки, узоқ вақтдан бери ҳеч қандай лойиҳа ёки бирор ғояси бўлмаган Хосеп Бартомеу бошчилигидаги раҳбарият қийин вазиятлардан доим осонгина чиқиб кетди. Мен аввалги афсонавий «Барселона» ғоясини қайтишини ва катта турнирларда ғалаба қозонишни хоҳлайман.
Бу мавсум мен учун жуда оғир бўлди. Машғулотларда, ўйинларда ва кийиниш хонасида жуда кўп азоб чекдим.
Бартомеу ҳар мавсум охирида жамоада қолиш-қолмаслик қарорини ўзим қабул қилишим ҳақида айтганди. Аммо у ваъдасида турмади», — деди аргентиналик иқтидор эгаси Goal нашрига.