Рапирачилар “Ҳоким кубоги” мусобақасида сараланди
Тошкент вилоятида “Президент олимпиадаси” доирасида қиличбозлик бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақасига старт берилди. Турнир ёш спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, ҳудудларда қиличбозлик спорт турини янада оммалаштириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида ўтказилди.
Шунингдек, ҳудудий қиличбозликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан Тошкент вилоятига замонавий қиличбозлик жиҳозлари, жумладан, қиличлар ва мусобақа ҳамда машғулотлар учун зарур анжомлар топширилди. Жиҳозларни тантанали равишда Тошкент вилояти қиличбозлик федерацияси бош котиби Туртбаев Тимур тақдим қилди.

Мусобақанинг илк кунида 40 нафардан ортиқ қиличбозлар рапира қуроли бўйича яккалик ва жамоавий дастурлар бўйича рақобатлашди. Унда қуйидаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Яккалик баҳслари натижалари
Рапира — ўғил болалар:
1-ўрин — Никита Фидоша
2-ўрин — Асилбек Камилжанов
3-ўрин — Абдилазиз Мирзаев
3-ўрин — Мухаммаддиёр Махмудов
Рапира — қизлар:
1-ўрин — Анна Загвойская
2-ўрин — Дурдона Муҳаммадқулова
3-ўрин — Шаҳло Сабирова
3-ўрин — Хаджар Ибадуллаева
Жамоавий баҳслар натижалари
Ўғил болалар:
1-ўрин — Тошкент вилояти-1
2-ўрин — Тошкент вилояти-2
3-ўрин — Тошкент вилояти-3
3-ўрин — Тошкент вилояти-4
Қизлар:
1-ўрин — Тошкент вилояти-1
2-ўрин — Тошкент вилояти-2
3-ўрин — Тошкент вилояти-3
3-ўрин — Тошкент вилояти-5
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА