Рангларда мавж этар Ватан сиймоси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган давлат университети санъатшунослик факультетида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасидаги “Рангларда мавж этар Ватан сиймоси” номли ижодий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада факультет профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабаларининг ижодий ишлари намойиш этилди.
Рассомларнинг гўзаллик, нафислик, миллийлик, аёл сиймоси, Ватан, оила, севги, меҳр-муҳаббат акс этган ҳамда натюрморт жанрида ишланган асарлари айниқса, кўпчилик эътиборига сазовор бўлди. Ушбу асарларнинг ҳар бирида кўнгил, борлиқ, ҳиссиёт ва ёшариш дунёси яширинган. Рассомларнинг дунёқараши ва туйғулари акс этган асарларни кузатиб, мўъжизали санъат оламига кириб кетиш мумкин.
Кўргазма сўнггида фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-6770]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат) ЎзА