Раҳмоналиева Нилуфархон Нодиржон қизининг кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Маккажўхори чиқиндиси асосидаги термокимёвий фаоллантирилган ва модификацияланган кўмирларнинг ғовакли структураси ва адсорбцион хусусиятлари” мавзусида
Раҳмоналиева Нилуфархон Нодиржон қизининг 02.0011-“Коллоид ва мембрана кимёси” ихтисослиги бўйича “Маккажўхори чиқиндиси асосидаги термокимёвий фаоллантирилган ва модификацияланган кўмирларнинг ғовакли структураси ва адсорбцион хусусиятлари” мавзусидаги кимё фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.05/2025.27.12.K/T.19.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 ноябрь куни соат 15:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100170, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчаси, 77-а. ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти.
Тел.: (71)-262-56-60
e-mail: ionx@academy.uz