Раҳматов Олим Бобомуродовичнинг тиббиёт фанлари доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тери лейшманиозининг клиник ва иммунологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда янгича даволаш усулларини такомиллаштириш” мавзусида
Раҳматов Олим Бобомуродовичнинг 14.00.10 – “Юқумли касалликлар” ҳамда 14.00.11 – “Дерматология ва венерология” ихтисосликлари бўйича “Тери лейшманиозининг клиник ва иммунологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда янгича даволаш усулларини такомиллаштириш” мавзусидаги тиббиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 15 октябрь куни соат 12:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200126, Бухоро шаҳри, Ғиждувон кўчаси 23, Бухоро давлат тиббиёт институти.
e-mail: info@bsmi.uz