Раҳбар ва ёшлар учрашуви доирасида шахмат мусобақаси ташкил этилди
Ҳар бир билимли, маънан етук ёшлар келажагимиз бунёдкорларидир. Давлатимиз раҳбарининг ёш авлодга кўрсатган ғамхўрлиги туфайли бугун ҳар бир соҳада ёшлар ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Айниқса, уларнинг спорт билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” доирасида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш ҳамда жамоада дўстона муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида эркаклар ўртасида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

Тадбирда қайд этилганидек, шахмат ва шашка спорт турлари ёшлар ўртасида интеллектуал салоҳиятни ошириш, мантиқий фикрлашни ривожлантириш ва диққатни жамлашни ўргатишда энг оммабоп воситалардан бири ҳисобланади.
Мусобақа қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди. Иштирокчилар ўзларининг мантиқий фикрлаши, стратегик ёндашуви ва маҳоратини намоён этди.
Якуний натижаларга кўра, Институт ходими Маҳмуджон Низомов фахрли 1-ўринни эгаллаб, мусобақа ғолиби бўлди.
Г.Бобоева,ЎзА