Раҳбар кадрлар билим ва малака оширмоқда
Андижон давлат университетида туман, шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари, миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув семинари ўтказилмоқда.
Мамлакатимиз тараққиётини янада юқори босқичга олиб чиқиш, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини оширишда раҳбар қадрларнинг ўрни ва роли муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода Президентимиз томонидан бошқарув кадрлари зиммасига замонавий билимларни ўрганиб, илғор тажрибалар асосида Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида янада фаол иштирок этиш вазифаси юклатилган.
Ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, раҳбар ва захира кадрлар билим, малака ва тажрибасини бойитиш мақсадида ўтказилаётган ўқув семинари очилишига бағишланган тадбирда сўз олган мутасаддилар томонидан семинарнинг мақсад-вазифаси, раҳбарлар зиммасидаги масъулият ва муҳим вазифалар хусусида гапирди. Жумладан, жорий йил 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлисида Президентимизнинг Ўзбекистон тараққиётининг навбатдаги босқичида жамиятимиз, хусусан, раҳбарлар олдида турган муҳим вазифалар алоҳида қайд этилди.
[gallery-20823]
Семинар машғулотлари республикамиздаги олий ўқув юртлари ректорлари, профессор-ўқитувчилари, тажрибали ва малакали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.
Семинар машғулотларида иштирокчиларга фаолияти давомида энг аввало қайси масалаларга эътибор қаратиш муҳимлиги, шунингдек, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар, уларнинг ечими бўйича кўриладиган чоралар, тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллабай ишлаш, ёшлар сиёсати, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва бошқа қатор дастурлар ижросини самарали таъминлаш юзасидан билим, кенг тушунча ва маълумотлар берилмоқда.
Раҳбар кадрларнинг билим, малака ва тажрибаларини бойитишга ёрдам берадиган мазкур семинар яна икки давом этади.
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари