Қурилиш ва коммунал соҳадаги янги ёндашувларга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси келажаги III Халқаро илмий-амалий анжуманда муҳокама қилинди. Барқарор шаҳарсозликдан сунъий интеллектгача бўлган инновацион ёндашувлар таҳлил этилди.
“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида янгича ёндашувлар” мавзусида III Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Компетенцияни ривожлантириш институти томонидан ташкил этилаётган тадбирда барқарор шаҳарсозлик, бош режаларни рақамлаштириш, БИМ технологиялари, сунъий интеллект, энергия самарадорлиги, сейсмик хавфсизлик ҳамда коммунал инфратузилмани модернизация қилиш каби бешта устувор йўналиш муҳокама қилинди.
Анжумандан кўзланган асосий мақсад — қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш, илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш, илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда соҳа олдида турган долзарб масалаларга инновацион ечимларни муҳокама қилишдан иборат.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов,
Салимжон Обиджонов, ЎзА