Қозоғистонда йирик шамол электр станцияси қуриляпти
Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида қиймати 1,4 миллиард долларлик 1 ГВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилиши бошланди. Мазкур ташаббус мамлакат жанубида электр токи танқислигини камайтиришга қаратилган.
Лойиҳани “Masdar”, “W Solar”, “Qazaq Green Power” ва “Қозоғистон инвестицияни ривожлантириш жамғармаси” ҳамкорликда амалга оширади. Мажмуа 600 МВт/соат қувватга эга 300 МВт энергия сақлаш тизими билан жиҳозланади.
Объектни 2029 йил учинчи чоракда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Расмийлар ҳисоб-китобига кўра, завод ишга туширилгач, йилига тахминан 2,5 миллион тонна CО₂ чиқиндиси камаяди.
С.Раҳимов, ЎзА