Қозоғистонда илк бор аэро такси синовдан ўтказилди
Қозоғистоннинг Алатау шаҳрида “eVTOL” туридаги замонавий ҳаво таксиси прототипининг илк намойиш парвози муваффақиятли ташкил этилди.
Таъкидланишича, ушбу лойиҳа шаҳар ҳаво транспорти тизимини ривожлантиришни мақсад қилган “Alatau Advance Air Group Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилган. Мазкур транспорт дрон, вертолёт ва анъанавий самолёт технологияларини ўзида бирлаштирган бўлиб, вертикал равишда учиш ва қўниш имкониятига эга. Электр энергияси билан ишлайдиган ушбу мини учоқ келажакда ҳаво таксиси, шаҳар ичидаги йўловчи ташиш ҳамда тезкор юк етказиш хизматлари учун мўлжалланган.
У соатига 200 километргача тезликда ҳаракатлана олади ва ҳаво кемаси учувчидан ташқари яна 4 нафар йўловчини (жами 5 киши) ташиш имкониятига эга. Қурилманинг умумий юк кўтариш қуввати 2,4 тоннани ташкил этади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА