Қозоғистонда 225 мактаб очилади
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мурожаатномасида айтилган топшириғига кўра, мактабларда ўрин етишмовчилик масаласи босқичма-босқич ҳал қилинмоқда.
Таълим ва фан вазирлигидан маълум қилишларича, ўтган йил 163 минг 301 нафар ўқувчига мўлжалланган 277 та мактаб фойдаланишга топширилган. Жорий йилда эса камида 214,5 мингдан зиёд ўқувчини қабул қилиш мақсадида 225 та мактаб очиш режалаштирилган.
– Аҳоли жон бошига молиялаштириш ва давлат харидлари тизимини ривожлантириш орқали зарур ҳуқуқий база яратилиб, хусусий инвесторлар ресурслари фаол жалб этиляпти, – дейилади вазирлик хабарида. – Нафақат уч сменали мактаблар ва ўринлар етишмовчилиги масаласи ҳал қилинмоқда, балки бир сменали таълимга ўтиш ҳам давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 сентябрда Президент мурожаатномасида шундай дейилган: “Ўрта таълим тизимидаги энг катта муаммолардан бири – бу мактабларда ўринлар етишмовчилиги. 225 минг ўқувчи таълим олиши учун жой етарли эмас. Шошилинч чоралар кўрмасак, 2025 йилга бориб ўринлар тақчиллиги 1 миллионга етади. 2025 йилга қадар камида 800 та мактаб қуриш вазифасини юкладим. Бугун эса уларнинг сонини мингтага етказишни топшираман”.