Қорақалпоғистонда тажриба тариқасида илк маротаба нўхат етиштирилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги «Қарабайли» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Комил Юсупов» фермер хўжалигининг 2 гектар майдонида нўхатнинг «Malxotra» ва «Baraka» навлари илк бор тажриба-синов тариқасида экилди.
Мутахассислар фикрича, ушбу дуккакли экин Қорақалпоғистоннинг иқлим шароитига мос бўлиб, сувни кам талаб қилади, иссиқ ва совуқ ҳаво ҳароратига чидамлилиги билан ажралиб туради.
[gallery-30396]
Айни пайтда экинлар яхши ривожланиб, ҳосилга кира бошлаган. Ҳосилдорлик юқори бўлиши кутилмоқда.
Келгусида тажриба натижалари асосида нўхат етиштириш майдонларини кенгайтириш ва уни бошқа туманлардаги фермер хўжаликларида ҳам жорий этиш режалаштирилган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА