Қоракўлда янги корхона иш бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Қоракўл туманида хўжалик ишларида фойдаланиладиган қўлқоп ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилди.
“HAJAR” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона томонидан амалга оширилган лойиҳанинг умумий қиймати 13,7 миллиард сўмни ташкил этади.
Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3 миллиард сўмни ташкил этиб, давлат бюджетига ҳар йили 400 миллион сўм тушум тушиши кутилмоқда.
[gallery-31594]
Янги корхонада 25 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.
Мазкур лойиҳа ҳудуд иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат) ЎзА