Қонундаги ўзгаришлар муҳокама қилинди
Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз тумани суди раиси Ф.Чориев томонидан Шаҳрисабз тумани ИИБ маъмурий биносида ИИБ ходимлари иштирокида семинар машғулоти ўтказилиб, унда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича ярашув тўғрисидаги ишларни юритиш тартиби ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек семинар машғулоти давомида терговга қадар текширув ва дастлабки терговда йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ярашув институти киритилди.
– Суриштирув, Ички ишлар органлари профлактика инспекторлари томонидан мазкур институт амалиётда деярли қўлланмасдан келаётганлиги сабабли мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти ва уни қўллаш юзасидан Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман суди томонидан Шаҳрисабз туман ИИБ билан ҳамкорликда семенар машғулотлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган, – дейди Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз туман суди раиси Ф.Чориев.
– Шунга кўра ярашув институти қўллаш бўйича профилактика инспекторлари ўртасида ҳар ҳафтада яъни июнь ойи давомида 4 марта семенар машғулотлари ўтказилди. Шунингдек Қашқадарё вилояти суди томонидан ишлаб чиқилган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ярашув институтини тадбиқ қилиш қўлланмаси” тумандаги барча профилактика инспекторларига етказилиб унинг қоғоз шакли уларнинг хизмат хонасида бўлиши таъминланди.
Суриштирув органлари, шу жумладан Шаҳрисабз туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан мазкур институтни амалиётда тўғри қўллаш назоратга олинди.
Ўлмас Баротов, ЎзА