Қонунчилик палатасининг мажлиси иш бошлади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Мажлис кун тартибидан бир қатор масалалар ўрин олган.
Ялпи мажлис «Ўзбекистон», «UzReport», «Ёшлар» телеканаллари, Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
Мажлисда дастлаб Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилмоқда.
М.Комилова, ЎзА