Қўнғироқ овози дилларни шод этди
Орзиқиб кутилган онлар келди. Жонажон мактаб яна ўқувчиларни ўз бағрига чорлади. Ҳамма ўқувчилар мактаб ҳовлисига жам бўлди. Мактаб узра давлат мадҳияси янгради. Кўксига қўлини қўйиб, виқор билан ҳилпираб турган байроққа термилиб турган қувноқ кўзлар шодликдан чақнайди.
Қарши шаҳридаги 29-мактабда ҳам ўқув йили бошланиши кўтаринки кайфиятда кутиб олинди. Сабаби жорий йилда мактаб битирувчиларининг 70 фоизга яқини талабалик бахтига муяссар бўлишди. Ўқув йилининг илк кунига бағишланган байрам тадбирида битирувчи синфлар ҳаммага ўрнак бўлган бўлса, мактаб остонасига илк қадам қўйган 70 нафардан зиёд бошланғич синф ўқувчилари ҳам боғчада ёд олган шеърларини айтиб барчани хушнуд этди.
[gallery-8657]
Биринчи қўнғироқ чалинди. Қўнғироқ жаранги борлиқни тутди. Дарс бошланди. Бугундан эътиборан вилоятдаги мавжуд 1 минг 204 та мактабда расман таълим жараёни бошланди.
Ўлмас Баротов,
Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА