Қизларимиз Филиппин терма жамоасига қарши баҳсда мағлуб бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Кеча 2027 йил Хитойда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи учун саралаш баҳсларига старт берилди.
Маҳлиё Сарикова бошчилигидаги Ўзбекистоннинг 17 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси ҳам мазкур мусобақадаги иштирокини бошлади. Қизларимиз саралаш босқичининг дастлабки турида Филиппин терма жамоасига қарши майдонга тушди.
[gallery-31791]
Кутилаётганидек, учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳар икки жамоа фаоллик намойиш этди. Бироқ баҳс давомида филиппинлик футболчилар вазиятлардан унумлироқ фойдаланиб, ташаббусни ўз қўлига олди.
Кескин ва муросасиз кечган учрашувда терма жамоамиз вакиллари бир қатор ҳужумлар уюштирган бўлса-да, уларни голга айлантиришнинг уддасидан чиқа олмади. Якунда Филиппин терма жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Саралаш босқичидаги баҳслар 11 октябрга қадар давом этади. Терма жамоамиз олдинда турган учрашувларда муносиб натижа қайд этиш ва мусобақадаги имкониятларини яхшилаш учун курашни давом эттиради.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА