Қиличбоз қизларимиз Осиё чемпионатида совриндор
Аёллар ўртасида жамоавий сабля дастурида қатнашган юртдошларимиз ярим финалда Жанубий Кореяга имкониятни бой берди ва бронза медаллари билан тақдирланди.
Мусобақада Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера ҳамда Аякўз Жумамуратова юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Чемпионат жараёнида Осиё қиличбозлик конфедерацияси томонидан 2024/2025
йилги мавсум лауреатлари тақдирланди.
Ташкилий қўмита қарорига мувофиқ, шпага дастуридаги баҳсларни профессионал бошқарган ҳамюртимиз Дилором Турдиқулова шпага дастурида энг яхши ҳакам деб эълон қилинди.
Т.Рўзиев, ЎзА