Қайтиш чиптаси: Замонавий ёш етакчи қандай бўлиши керак?
Бугун ёшлар жамият ҳаётида кузатувчи эмас, ўзгаришларнинг бевосита иштирокчисига айланмоқда. Янги авлод вакилидан энди фақат билим ёки ташаббус эмас, мустақил фикр, масъулият ва одамларни ортидан эргаштириш баробарида уларга имконият ярата олиш қобилияти ҳам талаб этилмоқда. Хўш, замонавий ёш етакчи қандай бўлиши керак?
“Қайтиш чиптаси” рукнининг навбатдаги меҳмони – “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати, Италиянинг “Sapienza University of Rome” университети магистратура босқичи битирувчиси Иброҳимжон Жўрабоев. У айни пайт Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритмоқда.
Биз Иброҳимжон Жўрабоев билан ёш авлоднинг бугунги имконияти ва масъулияти, етакчиликнинг замонавий қиёфаси, қарор қабул қилиш жараёнида ёшларнинг ўрни ҳамда хорижда орттирилган тажрибани миллий муҳитга олиб кириш ҳақида фикрлашдик. Шунингдек, суҳбатимиз давомида 4-6 сентябрь кунлари Самарқандда ўтказиладиган Парламентлараро иттифоқнинг Ёш парламентчилар XII глобал конференцияси олдидан Ўзбекистон ёш парламентчилари олдида турган вазифалар ва халқаро майдондаги янги имкониятлар хусусида ҳам сўз борди.
Мусулмон Зиё, ЎзА