Қадимий олтин танга сақловга олинди
“Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ва Авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Россия империяси даврига тегишли олтин танганинг юртимиз ҳудудидан олиб чиқишга бўлган уринишнинг олди олинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ашёвий далил сифатида сақловга олинган ушбу нумизматика ашёси 1897 йилда зарб этилган бўлиб, Россия империясига тегишли 15 рубллик олтин тангадир. Унда император Николай II нинг портрети ҳамда Россия империяси герби тасвирланган.

Маълумот учун, қадимий тангаларни Республикамиз ҳудудидан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетишга бўлган уринишлар кўплаб кузатилмоқда. Жумладан, ўтган 2024 йилда божхона ходимлари томонидан 41 та ҳолат қайд этилган. Натижада жами 468 дона қадимий нумизматика ашёлари мамлакатимиздан олиб чиқиб кетилишининг олди олинган.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири