Қадимий мерос ва замонавий тараққиёт уйғунлиги
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилояти Кармана тумани Маданият марказида “Кармана — ўтмишда қадим, бугуни фаровон, келажаги нурли диёр” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Нуфузли анжуманда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган профессор-олимлар, тарихчилар, адиблар, журналист ва публицистлар, филолог ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди.
[gallery-29677]
Анжуман давомида сўзга чиққан маърузачилар Кармананинг бой ва қадимий тарихи, юртимиз тараққиётидаги ўрни, бетакрор маданий мероси ҳақида атрофлича фикр билдирди. Таъкидланганидек, Кармана ўзининг қадимий тарихи, тарихий обидалари ва муқаддас қадамжолари билан алоҳида аҳамият касб этади.
Шунингдек, тарихчилар томонидан ҳудуддаги қадимий масканлар, муқаддас зиёратгоҳлар ва тарихий обидалар юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотлар ҳақида маълумот берилди. Айтилганидек, ўрта асрларда Кармана вилоят сифатида тилга олинган бўлиб, унинг ҳудуди Добуссия қалъасидан Ғиждувон чегараларигача чўзилгани тарихий манбаларда қайд этилган.
Анжуман иштирокчилари томонидан Кармана нафақат бой тарих, балки бугунги бунёдкорлик ишлари ва келажак тараққиётини ўзида мужассам этган муқаддас диёр экани алоҳида таъкидланди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА