Путиннинг “Норманд формати”да иштирок этиши муҳимми?
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба президент Владимир Путинни Россия, Украина, Франция, Германия иштирокида кечадиган «Норманд формати» саммитида кўришни хоҳлашини тан олди.
Унинг фикрича, Россия раҳбари музокарани келишувсиз тарк этмайди. "Аслида биз учун қанча иштирокчи бўлиши муҳим эмас, асосийси президент Путиннинг иштироки” деди вазир.
Мулозим, шунингдек, ҳозир Донбассдаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаранинг «Норманд формати»ни ўзгартириш ҳақида гап йўқлигини ҳам таъкидлади. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Қўшма Штатлар Украина ички можаросини ҳал қилишда эпизодик эмас, асосий роль ўйнашини исташини айтганди. АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евроосиё масалалари бўйича ёрдамчиси Карен Донфрид АҚШнинг Норманд форматига қўшилиши ҳақида ҳеч қандай гап-сўз йўқлигини, аммо Вашингтон бу ташаббусни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
ЎзА