Путин ва Лукашенко 25 июнь куни кўришади
25 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Ахборотда мулоқот давомида икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатини янада ривожлантириш, интеграция жараёнини рағбатлантириш масалалари муҳокама этилиши режалаштирилгани таъкидланган.
ЎзА