Путин Кремлда БМТ Бош котиби билан учрашади
Бугун Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун Москвага учаётган БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни Кремлда қабул қилади, – деб ёзади “Арменпресс”.
Аввалига Гутерриш Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказади, энди эса Путин билан учрашмоқчи.
Бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин Гутерриш РФ ва Украина президентларига тинчлик ўрнатишга қаратилган шошилинч қадамларни муҳокама қилиш учун уни Москва ва Киевда қабул қилиш илтимоси билан мурожаат қилган эди.
Таъкидлаш жоиз, душанба куни БМТ Бош котиби Анқарада Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашди, пайшанба куни эса Киевда Владимир Зеленский билан учрашиши режалаштирилган.