Психотроп дори воситалари тўхтатиб қолинди
Психотроп моддаларни давлатимиз ҳудудига олиб киришга уринган шахс божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона постига кириб келган, “Туркия-Тожикистон” йўналишида ҳаракатланаётган автомашина ҳайдовчисининг хатти ҳаракатлари божхона ходимида шубҳа уйғотганлиги сабабли тегишли тартибда божхона текширувидан ўтказилди.
Натижада, фуқаро томонидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган, автомобилнинг салон қисмидаги музлатгичида яшириб қўйилган 130 дона психотроп моддага ўхшаш дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА