“Прокурор соврини” мусобақаси
Мамлакатимизда математика илм-фани ва таълимини янги сифат босқичига олиб чиқишга қаратилган қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
“Прокурор соврини” учун Бухоро вилояти бўйича математика фанидан ташкил этилган онлайн мусобақа иқтидорли ўқувчиларни саралаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадига йўналтирилган.

Халқаро Нордик университети, Тошкент шаҳридаги Қоракўл зиё ўқув маркази (Intellektual rivojlanish markazi-IDC) билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу мусобақада Бухоро вилоятидаги 528 та умумий ўрта таълим мактабидан 58 минг нафарга яқин ўқувчи қатнашди.

Онлайн мусобақада 3-синфлар бўйича 2 681 нафар, 4-синфлар бўйича 2 870 нафар ўқувчи фаол иштирок этди. 1-,2-,3 ўринларни қўлга киритган 134 нафар 3-4 синф ўқувчиси туман (шаҳар) прокурорлари томонидан тақдирланади.


Вилоят бўйича онлайн тақдим этилган саволларга жавобларни тезкорлик билан жўнатган ва энг юқори баллни қўлга киритган 7 нафар ўқувчи вилоят прокурори томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
З.Комилов, ЎзА мухбири