Профессионал журналистика мезонлари
Медиа ҳафталик давомида «Ёшлар медиа студиялари» лойиҳасининг истеъдодли ёшлар учун мўлжалланган семинарлари давом этмоқда.
Унда «Янги Ўзбекистон – янги медиа. Муваффақият сирлари» мавзусида мамлакатнинг таниқли журналистлари ва оммавий ахборот воситалари мутахассислари иштирокида очиқ мулоқотлар, чет эллик таниқли телебошловчи ва журналистлар томонидан ёш журналистлар учун тренинглар ўтказилмоқда.
Шундай маҳорат дарслардан бири германиялик журналист Рене Фалькнер томонидан уюштирилди.У жаҳон миқёсида журналистиканинг роли, ўзбек ва жаҳон ОАВларининг фарқли жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
–Бугунги ўқув- семинарда ижтимоий-тармоқларга ва ОАВларга видео материаллар жойлаш ҳақида ҳам суҳбатлашдик. Профессионал журналист қандай бўлиши, унинг мезонлари, нималарга эътибор қаратиши лозимлигини ўргандик, –дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси Талъат Абдуллаев.
Бу каби маҳорат сабоқлари журналистика соҳасига энди қадам қўяётган ёшларга кенг имкониятлар яратади. Бу соҳанинг асл вазифаси, мақсад ва нимага хизмат қилиши кераклиги ҳақида маълумотлар олиш имконини беради.
Бу каби семинар, ижодий учрашувлар ҳафта якунига қадар давом этади.
Файзулло Яҳёев, ЎзА