Профессионал боксчиларимизнинг IBF рейтингидаги ўрни қандай?
Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) октябрь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.
Эътиборлиси ушбу рейтингдан 3 нафар боксчимиз ўрин олган. Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида эътироф этилган бўлса, энг енгил вазн тоифасида (63,5) ҳаракатланаётган Шохжаҳон Эргашев 4-поғонани банд этди.
Ярим ўрта вазн тоифасида (66,6) IBF нинг Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари соҳиби Шахрам Ғиёсов эса рейтингнинг 9-қаторидан ўрин эгаллаб турибди.
ЎзА