Профессионал бокс: Россия спортчилари “эшиклар ортида”
Жаҳон Профессионал бокси раҳбарлари Франсиско Валькарсел (WBО), Дэрил Пиплс (IBF), Маурисио Сулаймон (WBC) ва Гильберто Мендоза (WBА) Украинадаги вазият бўйича дунёдаги профессионал бокс жамоаларига, боксчиларга, промуотерлик клубларига мурожаат йўллади.
Мурожаатда таъкидланишича, Украинадаги ҳарбий характ тўхтамагунча, сиёсий вазият барқарорлашмагунча, профессионал бокс бўйича Россияда ўтказиладиган ҳеч бир мусобақа инобатга олинмайди. Нафақат чемпионлик камари ёки қитъавий (континентал) ғолиблик учун кечадиган, балки оддий рейтинг турнирлари натижаси ҳам нолга тенгаштирилади.
Бунинг устига бир қатор йўналишларда кучли 15 талик рейтингда етакчи бўлган россиялик спортчилар рўйхатдан олиб ташланмоқда. Куни кеча Франсиско Валькарсел юқори 15 таликда қайд этилган барча Россия боксчилари WBО “эшиклари ортида” эканини таъкидлади.
“World Boxing” тарқатган хабарда келтирилишича, бу жараён минтақада вазият барқарорлашгунча давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА