“Президент совғаси” жойларга етказилмоқда
Янги 2022-2023 ўқув йилига қабул қилинган 1-синф ўқувчиларига топшириладиган “Президент совғаси” ортилган карвон Бухоро вилоятининг барча ҳудудлари сари йўл олди.
– “Президент совғаси” жамланмасида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Мустафоева. – Жумладан, портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли ва оддий қаламлар, пластилин, елим, ўчирғични ўз ичига олган совғалар янги ўқув йили бошлангунига қадар босқичма-босқич барча мактабларга етказилади. “Президент совғаси” ўқув йилининг илк кунида ўқувчиларга топширилади.


2022-2023 ўқув йилида 39 минг 352 нафар ўқувчи Бухоро вилояти мактабларининг 1-синфларига қабул қилиниши режалаштирилган.
Зариф Комилов, ЎзА