Президент қарори: Туризмда нималар ўзгаради?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Мазкур ҳужжат билан, 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари белгиланди.
Аввало, туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш қайд этилди.
Чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 миллион нафардан 20 миллион нафаргача етказиш, шу жумладан, тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш кўзда тутилмоқда. Туризм хизматлари йиллик экспорти ҳажми эса 6 миллиард доллардан оширилади.
Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасидаги транспорт боғланишини яхшилаш, ички авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда йўлга сарфланадиган вақтни камида 3 бараварга қисқартиришга эътибор қаратилмоқда.
ЎзА