Президент миллий фильмларнинг бугунги ҳолати ва камчиликларини санаб ўтди
Президентимизнинг "Ўзбекфильм” киностудиясида киноижодкорлар билан учрашуви давом этмоқда.
Президентимиз ижтимоий тармоқлар ривожлангани учун одамлар кинотеатрга бормай қўйгани ҳақидаги фикрларга тўхталди. Одамлар хорижий фильмларни кинозалларни тўлдириб томоша қилаётганини қайд этди.
– Демак, томошабин кинодан, кинотеатрларга боришдан воз кечгани йўқ, фақат унинг диди ва талаби ўзгарди. Миллий фильмларимиз ана шу талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ! – деди давлатимиз раҳбари.
Сабаби фильмларни ишлаб чиқаришдан уни томошабинга етказишгача бўлган яхлит занжир – дистрибуция шаклланмаган.
ЎзА