Пойтахтимизда янги боғча иш бошлади
2024-йил — "Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"нинг бошида Тошкент шаҳрида ёш тадбиркор Д. Назирова раҳбарлигида 100 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.
Очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг бошлиғи Нодира Умарова иштирок этиб, ёш тадбиркорга таклиф ва тавсиялар бериб ўтди.

Тадбирда қайд этилганидек, боғча жойлашган маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар фарзанди ушбу ташкилотга бепул қатнайдиган бўлди.
Шунингдек, болалар боғчаси очилиши шарофати билан “Аёллар” ва “Темир дафтар”да турувчи 15 нафар опа-сингилларимизнинг доимий бандлиги таъминланди.

Гулноза Бобоева, ЎзА