Пойтахтимизда иситиш мавсуми 9 ноябрдан бошланади
Куз фасли сўнггида ҳаво беқарорлаша бошлайди. Совуқ ҳаво оқими келиши билан барчани бирдек қизиқтирган савол иссиқлик таъминотидир.
Ушбу саволга Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу мавсумги жавобни эълон қилди. Пойтахтда 2026–2027 йилги иситиш мавсуми 9 ноябрь, душанба кунидан бошланади.
Пойтахт ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, дастлаб ижтимоий соҳа объектлари — мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа муассасаларга, шунингдек, кўп квартирали турар жой биноларига иссиқлик бериш йўлга қўйилади. Иситиш тизимига улаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади.
Қайд этилишича, иситиш учун тўлов иссиқлик амалда уланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Шербек Исломов, ЎзА