Пойтахтимизда чавандозлар конкур бўйича баҳслашди
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” мажмуасида “FEI Jumping Challenge Tashkent Uzbekistan 2023" халқаро турнири якунланди.
Мазкур мусобақа от спортининг конкур йўналишида ўтказилиб, унда чавандозлар уч босқичда ўзаро рақобатлашди. Мазкур босқичлар икки турдан иборат бўлди.

Биринчи босқичнинг “А” тоифасида Акбар Шарипов “Кечмекер” лақабли отида биринчи ўриндан жой олган бўлса, “Б” тоифада Дилшод Шокиров “Алонсо 43" номли отда, “C” тоифада София Тошматова “Флайт” номли отда шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.
Халқаро турнирнинг иккинчи босқичида Мария Душченко “Ласинос Бой” номли отда, Дилшод Шокиров “Алонсо 43" номли отда, София Тошматова “Флайт” лақабли отда олтин медалга сазовор бўлди.

“FEI Jumping Challenge Tashkent Uzbekistan 2023"нинг учинчи босқичида “А” тоифасидаги баҳсларда Мария Душченко “Ласинос Бой” исмли отида ғолиб бўлган бўлса, “Б” тоифасидаги беллашувларда Дилшод Шокиров “Алонсо 43" номли оти билан учинчи бор шоҳсупанинг энг юқорисидан жой эгаллади. “C” тоифасида эса Убайдуллоҳ Позилхўжаев “Чемпион” лақабли отда барча рақибларидан юқори натижа қайд этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА