Пойтахт яна гулларга бурканди (+видео)
Навбатдаги Тошкент гуллар фестивали 7−9 май кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнидаги майдонда бўлиб ўтмоқда.
Анъанага айланиб бораётган "Гуллар фестивали"нинг ташкил этилишидан мақсад жамият эътиборини экологик тарбия, табиатни муҳофаза қилиш, ёшларда экологик онгни шакллантириш ва "яшил" иқтисодиёт тамойилларини ривожлантириш масалаларига қаратишга йўналтирилган. Шунингдек, пойтахтнинг маданий ва эстетик салоҳиятини намойиш қилиш, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун гулли композициялар орқали баҳор руҳини улашиш ҳам мақсад қилинган.
Бу тадбир нафақат Тошкентнинг туристик салоҳиятини оширишда, балки жаҳон маданияти ва анъаналарини намойиш қилишда ҳам муҳим роль ўйнайди. Фестивалнинг давомида таниқли санъаткорлар иштирокида концертлар, маданият марказлари ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишлари намойиш этилади. Ҳунармандлар яратган маҳсулотлар кўргазмалари ҳам йўлга қўйилган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7TJd4o7k_Og" title="Poytaxt yana gullarga burkandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА