Поп янгича қиёфа касб этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Маҳаллаларда янги бинолар қад ростламоқда, кўчалар обод бўлмоқда, инфратузилма янгиланмоқда. Бу жараёнлар Наманган вилояти Поп туманини ҳам тобора бунёдкорлик ва янгиланиш марказига айлантираётир.
Ана шундай бунёдкорлик самараси Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 3 миллиард 600 миллион сўм маблағ эвазига замонавий 59-мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб, болажонлар ихтиёрига топширилди.
[gallery-31285]
Яна 10 километр ички кўчалар 3,8 миллиард сўм маблағ эвазига асфальтланди. 1 миллиард 200 миллион сўмга электр таъминоти тизими яхшиланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА