Полвонлар "бош прокурор кубоги учун" беллашмоқда
Пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройида” кураш бўйича "Бош прокурор кубоги учун” мусобақа бўлиб ўтмоқда.
Мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар терма жамоа аъзоларидан 100 нафарга яқин спортчи бош соврин учун ўз имкониятларини синовдан ўтказяпти. Аёллар 57 кг., 70 кг., эркаклар эса 66 кг., 73 кг., 81 кг., 90 кг., + 90 кг. вазн тоифаларида ўзаро беллашмоқда.
Мусобақанинг мутлақ ғолиб жамоасига “Бош прокурор кубоги” билан бирга қимматбаҳо совғалар ҳамда диплом топширилади.
[gallery-824]
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА