Пиротехника савдосига йўл йўқ
Бухоро вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Ғиждувон шаҳрида ўтказилган тадбир давомида фуқаро Ш.А. тадбирга жалб қилинган шартли харидорга қиймати 4,4 миллион сўмлик 8 минг 800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда пуллаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА