Пиллакорлар рағбатлантирилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Норин туманида ипак қурти парвариши жараёнларини ўрганди.
Туманнинг Учтепа маҳалласида яшовчи касаначи Танзила Нозимова хонадонида айни пайтда 6 қути ипак қурти парваришланмоқда. Дастлабки ҳосил териб олинган бўлиб, энди пилла ўраш жараёнидаги ипак қуртлари парвариши давом этмоқда.
Таъкидлаш жоиз, туманда пиллачилик билан шуғулланаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарур шароитлар яратиш ҳамда илғор тажрибаларни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоят раҳбари томонидан юқори натижаларга эришган пиллакорлар муносиб рағбатлантирилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.
[gallery-29328]
Билдирилишича, туманда жорий мавсумда 3970 қути ипак қурти парваришланиб, 238 тонна пилла хом ашёси етиштириш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА