Пешкўда ғалла ўрими бошланди
Бухоро вилояти Пешкў тумани ғаллакорлари етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғишга киришди.
Бухоро вилояти Пешкў тумани ғаллакорлари етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғишга киришди. Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов пешкўлик ғаллакорлар томонидан етиштирилган ғалла ҳосилини кўздан кечирди.
Ғалла ўримини бошланишида вилоят ҳокими ўрим комбайнига ўтириб, комбайнчиларга камарбаста бўлиб, ўрим жараёнида иштирок этди. Ғалла ҳосили баракали бўлишини сўрат дуо қилинди. Вилоятда биринчилардан бўлиб ғалла ўримига старт берилди.
Пешкўлик ғаллакорлар жорий йилда давлатга 14 минг 595 тонна ғалла топширишни режалаштирган.