Пентагон само жисмлари ҳақидаги маълумотни ошкор қилди
АҚШ Мудофаа вазирлиги номаълум учар жисмлар, жумладан Ироқ осмонида кузатилган обект ҳақида янги материалларни эълон қилди.
Ҳужжат, видео лавҳа ва бошқа кўринишдаги маълумотлар Пентагон расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

Янги файллар орасида 2022 йил 1 май куни Ироқ осмонида олинган видео тасвир ҳам бор. Ушбу лавҳада Су-27 ёки Су-35 қирувчи самолёти акс этган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Архивнинг 8 май куни нашр этилган биринчи қисмида ҳам эски манбалар, жумладан "Аполлон-17" миссияси тасвири, 2025-2026 йиллардаги АҚШ ҳарбий кузатувига оид сўнгги материаллар мавжуд эди.
С.Раҳимов, ЎзА