Педиатрлар орасидаги биринчи ўзбек олима аёли ҳақида...
Дарҳақиқат, ўзбек аёли ўзининг асрлар синовига дош берган иродаси, сон-саноқсиз фазилатлари билан бу эътироф ва ишончга ҳар томонлама лойиқдир.
Аёл – миллат қалби
Фасллар келинчаги баҳор ўлкамизга сепини ёйиб, боғ-роғлар чаман гулларга бурканиб, табиат яшара бошлаган паллада инсон қалби ҳам унга монанд яшариш ва яратиш иштиёқи билан жўш ура бошлайди. Айниқса, бир қўли билан бешикни, иккинчи қўли билан дунёни тебратадиган аёлларга нисбат бериладиган бу фаслнинг таърифига сўз оз, қалам ожиз. Аёл ва баҳор ҳаёт бешиги каби инсон камолга етиши ва замин гуллаб-яшнаши йўлида
Янги Ўзбекистоннинг жонкуяр Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисидаги нутқида бутун халқнинг, миллатнинг эътиборини яна бир бор аёлларга қаратди: “Ижро органларида, вазирлик ва идораларда гендер тенгликни таъминлаш, муҳтарама опа-сингилларимизга масъул лавозимларни ишониб топшириш бўйича кўп иш қилишимиз керак. Нега деганда, аёлларимиз ҳаётий муаммоларни бошқалардан кўра чуқурроқ билиши, фидойилиги, кучли масъулият туйғуси, меҳнатсеварлиги билан барчага ўрнак бўлади”.
Дарҳақиқат, ўзбек аёли ўзининг асрлар синовига дош берган иродаси, сон-саноқсиз фазилатлари билан бу эътироф ва ишончга ҳар томонлама лойиқдир.
Сабр-бардошда эркаклар билан бирдек тура билган, оиласи, халқи ва ватани тақдири йўлида ўзини заррама-зарра фидо айлаган аёллар ҳақида сўз борганида, менинг ёдимга оиламизнинг катта-кичик барча аъзоларига умрбод ўрнак бўлиб ўтган аяжоним сиймоси қайта-қайта келаверади. У киши халқнинг кўз қорачиғи бўлмиш болалар саломатлигини асрашга бутун онгли умрини бағишлаган таниқли шифокор, тиббиёт фанлари номзоди

Қиз бола дунёга келиб, эс-ҳушини таний бошлаган кундан бошлаб олам-олам орзу-ниятлар оғушида умр йўлини босиб ўтишга ҳаракат қилади. Кўнглига ёққан соҳани мукаммал эгаллаш, хаёлидаги “шаҳзода”си билан оила қуриб, ували-жували бўлиб бахтли ҳаёт кечириш, фарзандларининг камолини кўриш ҳаётининг мазмунига айланади. Аммо уларга эришиш учун авваламбор ота-онанинг дуоси, устозларнинг фойдали маслаҳатлари, ўзидан эса тинимсиз ўқиб-ўрганиш, меҳнаткашлик, касбга, оилага садоқат талаб қилинади. Давлат иши билан оилани, ҳаёт тарозисининг икки палласини тенг тутгандек олиб бориш учун уқув, ақлий етуклик, сабр-бардош, бир сўз билан айтганда, фидойилик муҳим роль ўйнайди.
Шу ўринда Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини эслаб ўтиш жоиз: “Уруш пайтида Украина, Белоруссия ва Россиядан турли миллатга мансуб 1 миллиондан ортиқ аҳоли, шу жумладан, 200 минг нафар ёш болалар Ўзбекистонга эвакуация қилинган. Халқимиз уларга меҳр бериб, бошпана, озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаган”.
Дарҳақиқат, Иккинчи жаҳон уруши пайти фидойи ватандошларимиз фронт ортида кўрсатган қаҳрамонликларнинг чек-у чегараси йўқ. Маъсума аямнинг ўша даврдаги фаолияти ҳам фидойилик, ватанпарварлик ва қаҳрамонликнинг бир кўриниши, десак сира адашмаймиз. Фарзандларимиз, шу жумладан, юртимизга эвакуация қилинган болалар саломатлиги учун жон куйдирган болалар шифокорлари қаторида аямнинг меҳнатларини ҳам тилга олиб ўтиш жоиз. Маъсума аям ҳам ўша фидойилар қатори, ялангтўш Ғафур Ғулом айтмоқчи: “Кўзим усти миннатинг бошимга дурра!” дея юртидан, ҳаловатидан, тинчлигидан айрилган инсон болаларидан қўлидан келганки яхшиликни аямади. Кунни тунга улаб етим болалар боши устида парвона бўлди, уйидан олиб келган ярим коса овқатини ўзи емай, уларнинг оғзига тутди. Бу

У шундан кейинги 45 йиллик илмий-педагогик фаолияти давомида бугунги кунда таниқли кўплаб шифокорларга устозлик қилди, уларнинг ҳам илмда, ҳам ҳаётда ўз йўлларини топишида бош-қош бўлди. Илмий иш қилиш билан бир қаторда талабаларга илм бериш, ёш мутахассисларга устозлик қилиш, оилада тўрт фарзандни комил инсонлар этиб тарбиялаш, бирон марта қаттиқ сўз ишлатмасдан, оқ ювиб оқ тарашга куч топа олган аямнинг жасорати беиз кетмади. Соғлиқни сақлаш аълочиси, доцент Маъсума
... Аёллар ҳақида гап кетганда, уларни баҳорга ўхшатишлари бежиз эмас. Баҳор яратиш ва яшнатиш фасли бўлганидек, аёллар ҳам ҳаётимиз баҳори каби умримиз қувончи¸ фарзандларимиз – келажагимиз ижодкори, ширин турмушимиз кўрки, жамиятнинг фариштасидир. Меҳрга тўла қалб эса сира алдамайди, ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам оқилона қарор қабул қила олади. Таъбир жоиз бўлса, уларни миллатимиз қалби сифатида ҳар жиҳатдан асраб-авайламоғимиз, меҳрга, шафқат ва эҳтиромга, гул-у райҳонларга буркамоғимиз даркор.
Миллат қалби – аёл борки, олам мунаввар ...
Маъсума аянинг набираси Гулноза