Педагог ходималар “Вазир кубоги” учун беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходималари ўртасида волейбол бўйича “Вазир кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақанинг ҳудудий баҳсларида сараланган 15 та жамоа вилоят босқичида ўзаро беллашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар давомида иштирокчилар нафақат спорт маҳоратини, балки аҳиллик, жамоавийлик ва ғалабага интилиш фазилатларини намоён этди.
[gallery-29417]
Якуний натижаларга кўра, Термиз шаҳридаги 9-мактаб жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Шўрчи туманидаги 13-мактаб жамоасига насиб этган бўлса, учинчи ўринни Шеробод туманидаги 11-мактаб жамоаси эгаллади.
Ғолиб ва совриндор жамоаларга диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА