“Пахтакор” ва “АГМК”да ғалаба, “Насаф” дуранг қайд этди
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган “Пахтакор”, “АГМК” ва “Насаф” футбол клублари навбатдаги назорат учрашувларини ўтказди.
Олмалиқликларнинг бу сафарги рақиби қўшни Қозоғистоннинг “Каспий” клуби бўлди. Ўйинда “АГМК” клуби рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу учрашувдаги икки голга Хуршид Ғиёсов муаллифлик қилди.
Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Пахтакор” Украинанинг “Минай” клубига қарши ўртоқлик ўйинида кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндаги ягона голни “Пахтакор”нинг янги аъзоси Оливер Шаркич пенальтидан киритди.
Шунингдек, Қаршининг “Насаф” жамоаси Руминиянинг “Университатя Клуж” жамоасига қарши майдонга тушиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
ЎзА