“Пахтакор” Термизда “Сурхон” билан дуранг ўйнади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Суперлигасининг 11-туридан ўрин олган учрашувда Термизнинг “Сурхон” жамоаси ўз майдонида мамлакатнинг етакчи клубларидан бири — “Пахтакор”ни қабул қилди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Учрашув бошланишидан олдин стадионда таъсирли лаҳзалар кузатилди. Футбол жамоатчилиги ўзбек футболи ривожига муносиб ҳисса қўшган таниқли спортчи ва мураббий Абдусамад Дўрмонов хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёд этди.
Ўйин давомида ҳар икки жамоа ҳам фаол ва ҳужумкор ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида “Сурхон” жамоаси ҳужумчиси Суннатилла Абдуллажанов рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди.
[gallery-29182]
Иккинчи бўлимда “Пахтакор” жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун босимни оширди. Қўшимча дақиқаларда захирадан майдонга тушган Шаҳзод Азмиддинов киритган гол меҳмонларга муҳим очко келтирди.
Шу тариқа, учрашув дуранг натижа билан якунланди. Мазкур турдан сўнг мусобақа жадвалида “Пахтакор” 26 очко билан иккинчи, “Сурхон” эса 12 очко билан ўн иккинчи ўринда бормоқда.
Термизда бўлиб ўтган ушбу учрашув мухлисларга курашларга бой ва драматик лаҳзаларга тўла футбол баҳсини тақдим этди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА