“Пахтакор” муҳим ғалабага эришди
Футбол бўйича Осиё Элит чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида “Пахтакор” – “Ал-Ҳилол” клублари ўзаро рақобатлашди.
Пойтахтимиздаги “Жар” стадионида ўтган ўйиннинг 29-дақиқасида “Пахтакор” жамоаси аъзоси Риаскоснинг ўнг қанотдан узатган тўпини Фламарион голга айлантирди.

Шу тариқа “Пахтакор” – “Ал-Ҳилол” ўртасидаги ўйин 1:0 ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” ҳамда “Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 11 март куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА