Партия фаоли стипендия таъсис этди
Бугун мамлакатимиздаги таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланишига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 73 ва 105-мактабларда ўтказилган илк қўнғироқ ва мустақиллик дарсларида “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.

Шунингдек, мамлакатимизда “Инсон қадри учун!” ғояси асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ўқувчиларга гапириб берди. Муҳими, А.Раҳмонов Бурган қишлоғидаги ўзи таҳсил олган ушбу мактабларнинг аълочи ва фаол ўқувчиларига шахсий маблағлари ҳисобидан “Абдукамол Раҳмонов” стипендияси жорий этганини маълум қилди. Стипендия мактаблар педагогик жамоаларининг таклифига биноан ўқув йили ҳар чораги якунлари бўйича иккала мактабдан икки нафардан ўқувчига ўқув йили давомида тўрт маротаба, ўқув йили якунлари бўйича эса ҳар иккала мактабдан бир нафардан аъло баҳоларга ўқиган энг фаол ўқувчига бериб борилади.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА